АҚШ ҳусийларнинг Ямандаги дронларига зарба берди

ASTANA. Kazinform – Америка Қўшма Штатлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудида иккита дронга зарба берди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар берди.

АҚШ Йемен
Фото: U.S. CENTRAL COMMAND

Қўмондонликнинг билдиришича, дронлар минтақадаги савдо ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига бевосита хавф туғдиради. Тафсилотлари ошкор этилмаган ҳужум кеча, 6 март куни кечқурун ташкиллаштирилган.

"Ушбу ҳаракатлар навигация эркинлигини ҳимоя қилиш ва АҚШ денгиз флоти ва савдо кемалари учун халқаро сувлар хавфсизлигини ошириш учун амалга оширилмоқда", – дейилади қўмондонлик баёнотида.

Сўнгги хабарлар