АҚШ ҳукумати текширувлардан сўнг Boeing 737 Max 9 самолётларига парвозларни давом эттиришга рухсат берди

Агентликнинг таъкидлашича, у ишлаб чиқарилган ҳар бир самолётда бажарилиши керак бўлган такомиллаштирилган техник хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқди - барча текширувлардан ўтгандан кейингина самолёт хизматга қайтиши мумкин.
Бироқ, FAA барча аниқланган ишлаб чиқариш муаммолари ҳал этилмагунча, Boeing компаниясига 737 Max самолётларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга рухсат бермаслигини айтди. Boeing регуляторнинг барча кўрсатмаларига риоя қилишини айтди.
Alaska Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 Max 9 самолёти Орегон штатининг Портленд шаҳридан ҳавога кўтарилиш чоғида эшик муҳри учиб кетди. Самолёт ҳеч қандай жароҳатларсиз қайтиб келди, бироқ воқеадан сўнг расмийлар барча 737 Мах 9 самолётларини вақтинчалик хизматдан олиб ташлашга қарор қилди.
Alaska Airlines бош директори Бен Миникуччининг айтишича, текширувлар жараёнида самолётларда кўплаб бўшашган мурватлар топилган.