АҚШ: Хитойнинг янги ядровий сув ости кемаси ҳалокатга учраган бўлиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Хитойнинг энг янги ядровий ҳужумчи сув ости кемаси жорий йилнинг баҳорида чўкиб кетди ва Хитой ҳарбий-денгиз кучлари бу хабарни яширишга уринди.
CNN АҚШ Мудофаа вазирлигининг икки ходимига таяниб, Уханда ишлаб чиқарилган ядро сув ости кемаси Хитойнинг Чжоу синфидаги янги сув ости кемалари сериясидаги биринчиси эканлигини айтди.
Жорий йилнинг 10 мартида олинган сунъий йўлдош суратларида кемасозлик заводи пирс яқинида тўхтаб турган ядровий сув ости кемаси акс этган. Бироқ, июнь ойида олинган сунъий йўлдош суратлари сув ости кемасининг бирданига ғойиб бўлганини ва яқин атрофда қутқарув ишларини олиб бориш учун кўплаб йирик кранлар пайдо бўлганини кўрсатди.
Шу сабабли, АҚШ сув ости кемаси номаълум сабабларга кўра аварияга учраган ва чўкиб кетган деб тахмин қилди.
Шу билан бирга, АҚШ Хитой ҳарбий-денгиз флоти пирс яқинида ядровий сув ости кемасининг чўкиб кетишини яширишга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблайди. АҚШ Хитойнинг бундай маълумотларни яширишини нормал ҳолат деб ҳисоблайди.
CNN хабарига кўра, Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси вакили бундан бехабарлигини ва текшириш учун маълумот бера олмаслигини айтди.