АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди

ASTANA. Kazinform – АҚШ ҳарбийлари орасида 2023 йили ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигига хабар берди, деб ёзади ABC News.

АҚШ, Хитой ва Россия дунёдаги энг юқори ҳарбий салоҳиятга эга давлатлар - экспертлар
Фото: freepik.com

Маълум қилинишича, 2023 йили ҳарбийлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилгига нисбатан 30 тага кўпайган. Шу тариқа ҳар 100 минг ҳарбий хизматчига тўғри келадиган кўрсаткич 9 фоизга ошган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин мазкур масала юзасидан баёнот берган. У суициднинг олдини олиш ва ундан кейинги асоратларни бартараф этиш бўйича ишлар икки баравар ошиши зарурлигини билдирган. Расмийлар бу каби ҳолатлар 2011 йилдан бери ўсиб бораётганини таъкидлаган.

“2011 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ўз жонига қасд қилиш даражасининг босқичма-босқич, статистик жиҳатдан сезиларли даражада ўсаётганига гувоҳ бўляпмиз”, – дейди Пентагоннинг суициднинг олдини олиш бошқармаси директори доктор Лиз Кларк.

Пентагон ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини камайтириш учун қатор олиб борди. Қуролли кучлар сафларида соғлом муҳитни яратиш ва суициднинг олдини олиш бўйича курслар ўтказган.

Сўнгги хабарлар