АҚШ Ғазога гуманитар ёрдам юкланган кема жўнатди

АҚШ қуролли кучлари Ғазога гуманитар ёрдам юкланган кемани жўнатди, дея хабар беради Kazinform golosameriki.comга таяниб.

АҚШ Ғазога гуманитар ёрдам юкланган кема жўнатди
Фото: golosameriki.com

Марказий қўмондонлик (Centcom ) якшанба куни, президент Жо Байден блокададаги анклавни таъминлаш учун вақтинчалик искала қурилишини айтганидан бир неча кун ўтиб маълум қилди.

Кема “Генерал Френк С. Бессон” Виржиниядаги Лэнгли-Юстис базасидан “Президент Байден Қўшма Штатлар Ғазога денгиз орқали инсонпарварлик ёрдами етказишини эълон қилганидан 36 соат ўтмасдан” жўнаб кетди”, — дейилади Centcom баёнотида.

Ҳужжатда яна таъкидланганидек, кема "ҳаётий инсонпарварлик юкларини етказиб бериш учун вақтинчалик тўхташ жойини (мослаштирилган) қуриш учун жиҳозларни олиб юради".

Байденнинг ўтган пайшанба куни бу баёноти БМТ Ғазо секторида очарчилик ҳақида огоҳлантирганидан сўнг эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ғазода порт инфратузилмаси йўқ.

Дастлаб АҚШ Кипрдан инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун фойдаланишни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар