АҚШ Ғазога биринчи марта инсонпарварлик ёрдами юборди

ASTANА. Кazinform - АҚШ ҳарбий самолётлар ёрдамида Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам етказиш бўйича операция ўтказди. Танқидчиларнинг айтишича, озиқ-овқатни парашютда ташлаш юк машинасида етказиб беришдан кўра самарасизроқ. АҚШдан аввал бошқа давлатлар Ғазога ҳаводан ёрдам кўрсатган, деб хабар беради ВВС.

Ғазо сектори
Фото: bbc.com

Американинг учта C-130 самолёти, БМТ маълумотларига кўра, камида 576,000 киши очликдан азият чекаётган минтақага бир кишилик овқатдан 38,000 дан зиёд етказиб берди, деб ёзади Reuters.

Контейнерлар парашютда ташланди.

1 март, жума куни АҚШ президенти Жо Байден Ғазога гуманитар ёрдамни ҳаво орқали етказиш режасини маълум қилди.

Пайшанба куни Ғазо шаҳрида гуманитар юк машиналари ёнида тўпланган оломонда 110 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.

Ғазонинг ХАМАС назоратидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги воқеада Исроилни айблади ва Байден ХАМАС ва Исроил ўртасидаги урушда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш истиқболларидан хавотир билдирди. Исроил айбловларни рад этди.

“Улардан баъзилари (фаластинликлар) бошқа ғазоликларни шафқатсизларча итариб, ҳатто оёқ ости қилишди ва гуманитар юкларни ўғирлай бошладилар. Ушбу фожиали ҳодисада ўнлаб ғазоликлар ҳалок бўлди ва яраланди”, — деди Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэль Хагари.

Унинг сўзларига кўра, “вазият Исроил ҳарбийлари назоратидан чиқиб кетган”.

Бу Байден томонидан эълон қилинган биринчи операция бўлиб, Америка Қўшма Штатлари Иордания Ҳарбий-ҳаво кучлари билан парашютда гуманитар юк ташлаш бўйича операция эди.

Сўнгги хабарлар