АҚШ фуқаролари ўзларини қурол билан хавфсиз ҳис қилмоқдалар - сўров
«Оммавий отишма содир бўлган тақдирда сизни ва оилангизни нима энг яхши ҳимоя қилади деб ўйлайсиз?» деган саволга респондентларнинг 41,8 фоизи «қуролланган фуқаролар» деб жавоб берди. 25,1 фоизи ҳуқуқ-тартибот идораларини афзал кўрган. 10,3% федерал агентлар учун овоз берди. 22,8% юқоридаги вариантлардан ҳеч бири уларни ҳимоя қилмаслигини айтди.
«Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳукумат амалдорлари зўравон шахсни оммавий отишма бошлашдан олдин аниқлаб, тўхтата олишига қанчалик ишонасиз?» деган саволга респондентларнинг катта қисми (62,2%) ушбу органлар зўравонни тўхтатишга ишончи комил эмаслигини маълум қилди. Уларнинг 26,9 фоизи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига умуман ишонмаслигини айтган. 37,9 фоизи полиция ҳаракатларига ишонч билдирган.
Сўров 7-10 июл кунлари 1078 АҚШ фуқароси ўртасида 2,9% хатолик билан ўтказилди.
Фото: pewresearch.оrg