АҚШ Федерал захира тизими базавий ставкани оширди

ASTANA. Kazinform – Федерал захира тизими баёнотида айтилишича: «Базавий ставкани оширишдан мақсад узоқ муддатли истиқболда инфляцияни 2 фоизга етказишдир», дея хабар беради Kazinform DW агентлигига таяниб.
None

АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) базавий ставкани 25 та базавий пунктга оширди - йиллик 4,25-4,5 фоиздан 4,5-4,75 фоизгача.

Очиқ нарқтаги операциялар буйча федерал қўмитасининг (FOMC) тегишли қарори 1-феврал, чоршанба куни чоп этилган пресс-релизда эълон қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, бундай сиёсатнинг мақсади узоқ муддатда максимал бандликни ва инфляцияни 2 фоиз даражасида таъминлашдан иборат.

Бу АҚШ Федерал захира тизими жорий йилда биринчи марта фоиз ставкасини оширди.

Фото: Kevin Lamarque / Reuters

Сўнгги хабарлар