АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йил учун Brent нархи прогнозини баррелига деярли 4 фоизга оширди

None
МОSKVА. TASS-Kazinform – АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йилда Brent маркали нефть нархи прогнозини аввалги прогноздаги 82,95 долларга нисбатан 3,7 фоизга ошириб, бир баррель учун 85,01 долларга етказди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахбороти бошқармаси (EIA) ҳисоботида айтилди, дея хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.

Йил охиригача Brent нархи бир баррель учун 86 доллардан ошиши кутилмоқда, 2024 йилда эса котировкалар бир баррель учун 81,21 долларгача тушиши мумкин.

WTI маркали нефть нархи 2023 йилда бир баррель учун 79,24 доллар, 2024 йилда эса 75,21 доллар бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йилда мамлакатда суткалик нефть қазиб олиш прогнозини 100 минг баррелга ошириб, кунига 12,54 миллион баррелга етказди, бу 2022 йилга нисбатан кунига 660 минг баррелга кўпдир. 2024 йилда кутилаётган ишлаб чиқариш ҳажми кунига 12,75 миллион баррелни ташкил этади (олдинги ҳисоб-китобларга қараганда кунига +120 минг баррель).

Сурат: РЕУТЕРС/Ник Оксфорд


Сўнгги хабарлар
telegram