АҚШ Давлат котиби Исроилда музокара олиб бормоқда

Қўшма Штатлар ва Яқин Шарқ давлатлари Исроилни Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар суръатини секинлаштиришга чақирди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда БМТнинг Ғазо секторини қайта тиклаш бўйича бош координатори Сигрид Каг билан учрашди. Каг бу лавозимга декабрь ойи охирида тайинланган эди. У Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдами етказилишини осонлаштиради.
ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги миллионлаб болалар очлик ва касаллик хавфи остида. Болалар ўлими хавфи ортиб бормоқда. 155 минг ҳомиладор аёл ҳам қийин аҳволда.
“Умумий эмлаш учун 600 минг вакцина олдик. Бу болалар ҳаёти ва фаровонлиги учун жуда муҳимдир. Биз бомбардимондан омон қолган болалар энди вакцина олмаганлиги учун ўлишини истамаймиз”, – деди ЮНИCЕФ вакили Маулид Варфа.
7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган зарбалари натижасида 20 258 киши ҳалок бўлди, 53 688 киши жароҳатланди.