АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Қозоғистонга ташриф буюради
Лу 23-27 май кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюрадиган АҚШ делегациясига бошчилик қилиб, АҚШнинг минтақа билан муносабатларини мустаҳкамлаш ва янада кучли алоқага эга, фаровон ва хавфсиз Марказий Осиёни барпо этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни илгари суриши кутилмоқда.
Қозоғистонда Америка делегацияси юқори мартабали расмийлар ва Қозоғистон фуқаролик жамияти етакчилари билан учрашиб, Қозоғистондаги ислоҳотлар кун тартиби, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш чораларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
АҚШ Давлат департаменти делегацияси таркибига Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Эрик Грин, Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ребекка Зиммерман, Халқаро тараққиёт агентлигининг Осиё бўйича маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур ва АҚШ молия корпорациясининг халқаро тараққиёт бўйича штаб бошлиғи ўринбосари Наз ал-Хатиб киради.