АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Наврўз байрами билан табриклади

Энтони Блинкен
Фото: aa.com.tr

WASHINGTON. Kazinform – АҚШ Давлат департаменти барча Осиё ва Яқин Шарқ халқларини Наврўз байрами – баҳор келиши ва Янги йил билан расман табриклади, деб хабар беради АҚШ Давлат департаменти.

“Давлат департаменти номидан ушбу қадимий анъана ва баҳорнинг кириб келишини Наврўз байрами билан нишонлаётган барчани табриклайман. Асрлар давомида бутун дунё жамоалари, жумладан, Эрон ва Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ва бошқа мамлакатларда табиатнинг янгиланиши ва янги йилнинг кириб келишини нишонлаб келади.

Наврўз – мазмунли муносабатларни янгилаш, неъматларни қадрлаш ва келажакдаги имкониятларни интиқлик билан кутиш имкониятидир. Ўтган йил ҳақида фикр юритар эканмиз, бу янги йил дунёга тинчлик, соғлик, фаровонлик ва қувонч олиб келишига умид қиламиз”, – деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида.

Сўнгги хабарлар