АҚШ чет эллик меҳмонлар учун мажбурий COVID-19 эмлашни бекор қилади

None
Фото: golosameriki.com
ASTANA. Kazinform - Чет эллик саёҳатчилар учун коронавирусга қарши эмланиш талаби 11 майда тугайди. Давлат хизматчилари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва федерал пудратчилар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлаш талаби ҳам бекор қилинади, деб хабар беради Kazinform «Голос Америки»га таяниб.

«Маъмурият федерал ходимлар, федерал пудратчилар ва чет элдан келган авиайўловчилар учун коронавирусга қарши эмланиш талабини 11 май куни тугатади. Шу кундан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият ҳам тугайди», - дейилади баёнотда.


Сўнгги хабарлар