15:14, 21 Декабрь 2022 | GMT +5
АҚШ ҳарбийлари Мексика билан чегарани қўриқлаш учун жойлаштирилди
WASHINGTON. Kazinform - Америкалик ҳарбийлар муҳожирларни тўхтатиш ва уларни қайтариш учун АҚШ ва Мексика ўртасидаги давлат чегарасини қўриқлашга жалб этилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири NBC News телеканалига таяниб.

Сешанба куни Техас Миллий гвардияси ходимлари ва ўнлаб ҳарбий машиналар қочоқларнинг Рио-Грандедан ноқонуний ўтишига тўсқинлик қилиш мақсадида тиканли сим ўрнатиш учун Эл-Пасо шаҳрига жойлаштирилди.
Янги тўсиқ 200-300 кишигача бўлган муҳожирлар гуруҳининг тўпланишига олиб келди. Эл-Пасодаги қочқинларнинг кунлик кўпайиши билан бошпана тўлиб-тошган, кўп одамлар паст ҳароратларда ташқарида ухлашга мажбур.
Шаҳар фавқулодда ҳолат эълон қилди ва штат ва федерал ҳукуматдан муҳожирларни бошпана қилиш, озиқлантириш ва бошқа жойга кўчиришда кўпроқ ёрдам сўради.
Муаллиф: Рустем Қожибаев
Фото: nbcnews.com