АҚШ 135 ноқонуний муҳожирни депортация қилади, уларнинг ярми болалар

ASTANA. Kazinform – Пайшанба куни АҚШдан Коста-Рикага 135 нафар ноқонуний муҳожир депортация қилиниши кутилмоқда, уларнинг аксарияти Осиёдан келган, деб хабар беради NBC News.

США депортируют 135 нелегальных мигрантов, половина из которых несовершеннолетние
Фото: nbcnews.com видеосидан скриншот

Сан-Диегодан (Калифорния штати) Сан-Хосега (Коста-Рика) депортация қилинадиган муҳожирлар Хитой, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон, Вьетнам, Грузия ва Озарбайжон фуқароларидир. Мигрантлар судланмаган, лекин ҳужжатлари йўқ.

Депортация қилинадиганлар орасида 65 нафар вояга етмаган бола ва камида икки ҳомиладор аёл бор, деди Коста-Рика ички ишлар вазири ўринбосари ва полиция вазири Омер Бадилла.

Расмийнинг айтишича, Коста-Рика муҳожирларни қабул қилишга рози бўлган ва Трамп маъмурияти билан келишув ҳеч қандай махсус шартларга асосланмаган.

Коста-Рика президенти Родриго Чавес чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат шимолидаги "иқтисодий жиҳатдан қудратли биродарига" ёрдам бераётганини айтди.

Қўнгандан сўнг, муҳожирлар Панама чегарасидаги Корредорес шаҳрига олти соатлик йўлда автобусга чиқишади ва у ерда вақтинчалик муҳожирларни сақлаш марказига жойлаштирилади.

АҚШ бу муҳожирларни ўз мамлакатларига олиб бориш учун йўл харажатларини, жумладан, парвозларни тўлайди. Халқаро Миграция Ташкилоти гуманитар ёрдам беради.

“Барча депортация қилинганлар ўз мамлакатларида ҳаётлари хавф остида эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун "тўлиқ маълумот текширувидан" ўтадилар. Баъзилар Коста-Рикада қочқин мақомини олиш учун ариза топширишлари мумкин”, – деди Бадилла.

Сўнгги хабарлар