Ақорда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ўқувчилар учун ўз эшикларини очди

ASTANA. Kazinform – 1 июнm Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 81 нафар ўқувчи Қозоғистон Президентининг “Ақорда” қароргоҳига саёҳат қилди.

акорда
Фото: Ақорда

Мазкур саёҳат орқали мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, ижод ва спортда юксак ютуқларга эришган болалар, фаоллар, кўнгиллилар эътиборга олинди. Бу йил Ақордага селдан жабр кўрган вилоятлардан ҳам болалар келди.

Акорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда

Ушбу саёҳат болаларга пойтахтнинг тарихий ўрни ва Қозоғистон Республикаси Президенти қароргоҳи билан яқиндан танишиш имконини берди. Экскурсия давомида болаларга Давлат раҳбарининг иш тартиби, “Ақорда” қароргоҳи ва унинг ҳудудидаги боғ билан боғлиқ қизиқарли фактлар ҳақида маълумот берилди.

Акорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда

Бундан ташқари, икки кунлик тадбир доирасида болалар Президент маркази, Миллий музей, “Нур-Алем” павильони каби Астананинг диққатга сазовор жойларига бориб, бой маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишадилар.

Акорда
Фото: Ақорда
Акорда
Фото: Ақорда

Учрашув давомида болалар эришган ютуқлари ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, ўқувчиларга Давлат раҳбари номидан эсдалик совғалари топширилди.

Акорда
Фото: Ақорда

Мазкур тадбир иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада камол топиши учун шарт-шароит яратишда муҳим қадамдир. “Ақорда” янги авлодни юксак марралар сари илҳомлантириш, Қозоғистоннинг маданий ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини давом эттириш учун ўз эшикларини очди.

Акорда
Фото: Ақорда
Акорда
Фото: Ақорда
Акорда
Фото: Ақорда
Акорда
Фото: Ақорда
Сўнгги хабарлар