Ақмолаликлар Абай вилоятига 20 тонна гуманитар ёрдам жўнатди
Ақмола вилояти ички сиёсат бошқармасидан маълум қилишларича, «КамАЗ» юк автомашинасига ортилган озиқ-овқат, сабзавот, сув ва бошқа уй-рўзғор буюмларидан иборат. У ёнғин қурбонлари, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этувчи ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар учун мўлжалланган.
«Қийин вазиятга тушиб қолганларга ёрдам қўлини чўзиш қозоқларда азалдан мавжуд. Бутун эл бўлиб, биз Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинидан жабр кўрганларга ҳамдардлик ва ёрдам кўрсатмоқдамиз. Бу хайрли ишдан ақмолаликлар ҳам четда қолмади. Вилоятдаги корхоналар раҳбарлари биринчи кунданоқ инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш истагини билдирди», – дейди Ақмола вилояти жамоатчилик кенгаши раиси Ермек Нуғиманов.
Шу билан бирга, «Агрофирма TNK» МЧЖ, «Blic Terminal» МЧЖ, «Зеренді Сақтау Өнімдері» МЧЖ, «Көкшетауминерлдысулары» АЖ, «МПК Бижан» МЧЖлар ҳисса қўшмоқда.
Муаллиф: Аслан Оспанов