Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

KÓKSHETAÝ. Кazinform – Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди, улардан 17 нафари болалар. Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, 15 февраль куни “Астана-Челябинск” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси «Жақси-Есил-Бузилиқ» йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

құтқару
Фото: ФВД матбуот хизмати

“Жақси тумани қутқарувчилари Аяз Мақашев ва Сайлаубек Қазжимуратов зудлик билан чақирув жойига етиб боришди. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетишди. Йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган”, – дейилади агентлик хабарида.

құтқару
Фото: ФВД матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар