Ақмола вилоятида ноқулай об-ҳаво шароитида йўлда қолган 31 нафар хорижлик эвакуация қилинди

Ақмола вилоятида ноқулай об-ҳаво шароитида йўлда қолган 31 нафар хорижлик эвакуация қилинди
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Бугун тунда Астана-Петропавл трассасида Тожикистоннинг 31 фуқароси, жумладан, икки бола эвакуация қилинди, деб хабар беради Каzinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Эвакуация қилинганлар Кўкшетау шаҳридаги иссиқлик пунктига етказилган.

Шунингдек, Туркистон вилояти қутқарувчилари ноқулай об-ҳаво шароитида йўлда адашиб қолган бир нечта автомобиль ва йўловчиларини қутқариб, оғир юк машиналарга ҳам ёрдам кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ совуқда трассада қолиб кетган 20 нафар хорижлик фуқаро Қарағанди полицияси томонидан қутқариб олинган эди.

Сўнгги хабарлар