Ақмола вилоятида болалар аравачаси паради бўлиб ўтди
Байрам дастури доирасида ҳунармандчилик ярмаркаси, ўйин ва концерт дастурлари, расмлар танлови, шашка бўйича турнир ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олди. Қозоғистон халқи ассамблеяси қошидаги Ақмола вилояти Оналар кенгаши томонидан ташкил этилган болалар аравачаси паради дастурнинг энг ёрқин қисмига айланди. Бу ерда ҳар бир иштирокчи ўз чақалоғи билан биргаликда томошабинларга ноодатий дизайндаги аравачани тақдим этишди.
Танлов якунларига кўра, барча 19 нафар иштирокчилар тақдирланди, уч нафар қиз учинчи, иккитаси иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Мутлақ ғолиб Қирғизистон «Манас» жамоат бирлашмаси вакили, уч фарзанднинг онаси, 30 ёшли Нуркан Ўрозбайқизи бўлди.
Барча иштирокчиларга диплом, қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар топширилди.
Муаллиф: Оксана Матасова