Ақмарал Науатбек Токиода парадзюдо бўйича Гран-при турнирида ғолиб чиқди

Япония пойтахти Токиода парадзюдо бўйича Гран-при турнирида Ақмарал Науатбек чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Ақмарал Науатбек
Фото: Парадзюдо федерацияси

Ақмарал Науатбек J2 тоифасида 48 кг вазнда ғолибликни қўлга киритди.

Финалда у Токио Паралимпиадаси ғолиби озарбайжонлик Шоҳона Ҳожиевани мағлуб этди.

Шунингдек, Қозоғистон иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Даяна Федосова J2 тоифасида 57 кг вазнда финалда ўзбекистонлик Қусомхон Хўжаевага имкониятни бой берди.

Олжас Оразалули сўнгги баҳсда J2 тоифасида 73 кг вазнда япониялик Сето Хирокига йўл бериб, кумуш медални қўлга киритди.

Яна бир қозоғистонлик Ерғали Шамей J1 тоифасида 73 кг вазнда ҳамюрти Аслан Нурдаулетовдан устун келди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от KAZ PARA JUDO FEDERATION (@kaz_para_judo)

Сўнгги хабарлар