Академик эшкак эшиш: Қозоғистон терма жамоаси Осиё чемпионатида тўққизта медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон академик эшкак эшиш терма жамоаси Самарқандда (Ўзбекистон) ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. Турнирда спортчилар тўққизта совринли ўринни қўлга киритди.
“Спортчиларимиз яхши ўйнашди. Агар 2022 йил билан солиштирадиган бўлсак, Светлана Германович қўлга киритган битта "бронза"га эга бўлдик. Ҳозир иккита “кумуш” ва еттита “бронза”миз бор. Натижасини ўзингиз кўриб тўрибсиз. Спортчилар ўйинларининг асосий вазифаси спортчиларимизни профессионал спортчилар билан солиштиришдир. Статистикага кўра, жамоамиз энг ёш спортчилардан иборат эди. Сабаби, биз жамоага тинмай меҳнат қилиши керак бўлган ёш, умидли болаларни танладик. Бироқ, натижалар ёмон эмас. Уларнинг кўпчилиги бундай халқаро пойгада биринчи марта иштирок этмоқда, шунинг учун бироз асабийлашди. Бизда мавжуд бўлмаган инвентарни созлаш учун жуда кўп ишлар қилинди. Қозоғистон академик эшкак эшиш терма жамоасининг барча мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Улар муҳим мусобақага масъулият билан тайёргарлик кўрди», - дея хулоса қилди бош мураббий Аслан Кусайинов.