Air France ва Lufthansa Тель-Авив, Теҳрон ва Байрутга парвозларни тўхтатди

ASTANA. Kazinform - Air France ва Lufthansa авиакомпаниялари Тель-Авивга парвозларни “маҳаллий хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли” тўхтатганини эълон қилишди, бу бир кун аввал Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари томонидан фойдаланилган пейжерларнинг оммавий портлаши фонида амалга оширилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Air France ва Lufthansa Тель-Авив, Теҳрон ва Байрутга парвозларни тўхтатди
Фото: Х: @airfrance

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Исроил ва Эронга парвозларни 19 сентябргача тўхтатди.

- Хавфсизлик ҳолатидаги қисқа муддатли ўзгаришлар туфайли Тель-Авив ва Теҳронга парвозлар зудлик билан 19 сентябргача тўхтатилди, — дейилади компания баёнотида.

Бу даврда Lufthansa Groupнинг барча авиакомпаниялари ((Eurowings, Swiss, Austrian Airlines, Brussels Airlines) ҳам Исроил ва Эрон ҳаво ҳудудини четлаб ўтади.

- Lufthansa Group вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда ва яқин кунларда қўшимча баҳо беради. Йўловчилар кейинги кунга бепул брон қилишлари ёки чипта нархини тўлиқ қайтариб олишлари мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Йўловчиларимиз ва экипажимиз хавфсизлиги ҳар доим бизнинг устувор вазифамиздир, - деди Lufthansa.

Франциянинг Air France авиакомпанияси ҳам минтақадаги вазият кескинлашишидан қўрқиб, Тель-Авив ва Байрутга парвозларни пайшанба кунига қадар тўхтатди.

- Парвозларнинг қайта тикланиши вазиятни ҳар куни ўз жойида баҳолашга боғлиқ бўлади, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Бу баёнотлар сешанба куни Ливанда пейжерлар портлаши, сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган ва тўрт минг киши яраланганидан кейин қилинган.

Ливанда бир кун олдин «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати аъзолари томонидан фойдаланиладиган пейжерларда катта портлаш содир бўлди.

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни пейжерлар портлаши оқибатида тўққиз киши, жумладан бир бола ҳалок бўлганини маълум қилди. 2800 га яқин одам, жумладан 200 нафари оғир тан жароҳати олди.

Ливан расмийлари воқеада Исроилни айблади. Исроил ҳозирча воқеага изоҳ бермади.

Муаллиф: Арсен Ўтешев

Сўнгги хабарлар