«Air China» самолётлари яна Қозоғистонга уча бошлайди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси ХХР авиация маъмурияти билан ҳамкорликда «Air China» авиакомпанияси томонидан Қозоғистон ва Хитой ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини қайта тиклаш масаласини ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform ИИРВ матбуот хизматига таяниб.
None

2023 йил 21 апрелдан бошлаб Air China Пекин – Сиань – Астана йўналиши бўйича ҳафтасига 3 марта (душанба, чоршанба, жума) тўғридан-тўғри йўловчи рейсини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Парвозлар Airbus-А320 самолётларида амалга оширилади.

Ўз навбатида, Қозоғистон томонидан «Air Astana» авиакомпанияси жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Астана-Пекин йўналиши бўйича рейслар сонини ҳафтасига 1 рейсдан 2 рейсга, Алмати-Пекин йўналиши бўйича 6 рейсдан 7 рейсга ва Алмати-Чэнду йўналиши бўйича ҳафтасига 1 рейсдан 2 рейсга кўпайиши режалаштирилмоқда.

Шу тариқа, мамлакатлар ўртасидаги рейслар сони ҳафтасига 13 тадан 19 тагача, жумладан, Хитойнинг «China Southern Airlines» авиакомпанияси томонидан Астана – Урумчи йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейс ва Алмати – Урумчи йўналиши бўйича 3 та рейсга оширилади.

Қозоғистон ва Хитой ўртасида янги йўналишларнинг очилиши, авиақатновлар сонининг кўпайиши мамлакатлар ўртасидаги туризм, маданий, сармоявий ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар