Air China самолётининг двигатели ёниб кетди

None
Фото: Weibo
PEKIN. Kazinform - Air China авиакомпанияси самолёти якшанба куни тушдан кейин двигатели ёниб кетганидан сўнг Сингапурга эсон-омон қўнди, дея хабар беради Kazinform South China Morning Postга таяниб.

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, Тяньфу аэропортидан Чэндуга CА403 рейси бўйича барча йўловчилар ва экипаж қўнганидан сўнг, шишириладиган траплар ёрдамида хавфсиз эвакуация қилинган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Кейинроқ Сингапур расмийлари бортдаги тўққиз киши енгил жароҳат олганини маълум қилди.

Чанги аэропортидаги №3 учиш-қўниш йўлаги вақтинча ёпилди.

Чап двигателдаги ёнғин ўчирилди, 146 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинди.

VariFlight.com парвозларни кузатиш иловасига кўра, Сингапур вақти билан соат 20:00 ҳолатига кўра, учиш ёки келишларнинг 30% га яқини ҳодиса туфайли кечиктирилган ёки бекор қилинган.

Чанги аэропорти Facebookда маълум қилишича, учиш-қўниш йўлаги самолёт хавфсизлиги текширилгандан кейин тахминан уч соат ўтиб қайта очилган.

Ижтимоий тармоқлардаги суратларга қараганда, самолётнинг чап двигатели ёниб кетган. Бошқа суратларда салон ичидаги тутун кўрсатилган.

Air Chinaнинг таъкидлашича, Airbus 320neo тўрт йил олдин хизматга кирган.

Хитойнинг энг сўнгги авиа ҳалокат ўтган йилнинг март ойида, Хитой жанубидаги Гуанси шаҳрида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Боинг 737-800 самолёти тоғ ёнбағирига қулаб тушиши оқибатида бортдаги барча 123 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан расмий тергов ҳали ҳам давом этмоқда.


Сўнгги хабарлар