Air Astana авиакомпанияси самолётлари Тоғли Қорабоғ ҳудудини айланиб ўтмоқда

Авиация
Фото: Kazinform

Air Astana компания самолётлари Тоғли Қорабоғ ҳудудини четлаб ўтаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Тоғли Қорабоғдаги беқарор вазият туфайли Air Astana компаниялар гуруҳининг Туркия, Европа ва Исроилга парвозлари кўрсатилган ҳудудни четлаб ўтмоқда. Авиакомпания вазиятни диққат билан кузатиб боряпти ва парвозлар хавфсизлиги учун барча чораларни кўрмоқда”, – дейилади компания хабарида.

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қорабоғ минтақасида маҳаллий даражада аксилтеррор чоралари давом этаётганини маълум қилган. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги эса Озарбайжон томонининг позициясини минтақада янги ҳарбий кескинликка дипломатик тайёргарлик сифатида баҳолайди.

Сўнгги хабарлар