15:38, 02 Октябрь 2024 | GMT +5
Air Astana авиакомпанияси Эрон ҳаво ҳудудини четлаб ўтиб, Дубайга учади
ASTANA. Kazinform - Air Astana авиакомпанияси Яқин Шарқдаги вазиятни синчиклаб таҳлил қилиб, Қозоғистон Авиация маъмурияти тавсиясига кўра Эрон ҳаво ҳудудини четлаб ўтиб, Дубайга учишга қарор қилди.
Шу муносабат билан Астана ва Алматидан Дубайга парвозлар йўналиши ўзгартирилади ва парвоз вақти узайтирилади.
“Жиддага парвозлар ўзгаришсиз амалга оширилади, бироқ минтақада ҳарбий амалиётлар фаоллашган тақдирда қайта кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда авиакомпания парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ўзгаришлар киритади”, — дейилади авиакомпания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси Яқин Шарқдаги оғир вазият юзасидан баёнот берди.