Аҳоли ва сайёҳлар кучли зилзила хавфи туфайли Санторинини тарк этишмоқда
Греция ҳукумати оролга қутқарувчилар ва шифокорларни юборди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Душанба куни юзлаб одамлар сейсмик фаолликнинг кучайиши, зилзила ва вулқон отилиши хавфи туфайли Санторинини паромда тарк этди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, душанба куни эрталаб Санторинида Рихтер шкаласи бўйича 4 баллдан ортиқ олтита силкиниш қайд этилган, Аморгос оролида эса 4,9 баллни ташкил этган.
Расмийлар иккала оролнинг баъзи қирғоқбўйи ҳудудларига, жумладан, қояларга яқин жойлашган эски портга киришни тақиқлади.
Якшанбадан душанбага ўтар кечаси давом этган зилзилалар частотаси аҳолини жиддий хавотирга солди.
Маҳаллий ҳукуматлар эҳтиёт чораси сифатида мактабларни ёпишни буюрди ва оролга фавқулодда хизматлар юборди. Яқин атрофдаги бир қанча Эгей оролларида ҳам хавфсизлик чоралари кўрилди.
Ярим ой шаклидаги Санторини минтақанинг асосий сайёҳлик маскани ҳисобланади, унга ҳар куни тижорий рейслар, паромлар ва круиз кемалари келади.