«Agenziа Nova» ҚР Президенти Телерадиокомплексининг янги ҳамкори бўлди

ТРК Президента и Agenzia Nova будут обмениваться новостным контентом
Фото: ҚР Президенти ТРК

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Телерадиокомплекси халқаро ҳамкорлар билан янгиликлар контенти алмашинуви соҳасида алоқаларни ривожлантиришда давом этмоқда. Италиянинг «Agenziа Nova» ахборот агентлиги давлат медиа холдингининг 19-ҳамкорига айланди.

Бугун Президент Телерадиокомплекси раҳбари Раушан Қазибаева ва «Agenzia Nova» ахборот агентлиги бош директори Фабио Сгуилланте ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу ҳужжат «Kazinform» ва «Agenziа Nova» ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

“Қозоғистон ҳамиша «Agenziа Nova» ва Италия учун яқин давлат бўлиб келган. Ўз вақтида агентликнинг ўзининг “Қозоғистон” бўлими бўлган ва ўқувчиларимиз республикангиз ҳақида жуда кўп қизиқарли маълумотларга эга бўлар эди. Ишончим комилки, бугунги учрашув Қозоғистон қатори Марказий Осиё минтақаси ҳаёти ва воқеалари ҳақида маълумот тарқатиш учун янги имкониятлар очади”, – деди Ф. Сгуилланте.

“Контент алмашинуви соҳасида етакчи хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш Президент телерадиокомпанияси фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Мамлакатларимизга расмий ташрифлар ва ижтимоий-сиёсий тадбирлар давомида ўзаро ахборот ёрдамини кўрсатиш Қозоғистон ва Италия ахборот агентликлари аудиториясини сезиларли даражада кенгайтиради, шунингдек, ахборот хизматлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради”, – деди Р. Қажибаева.

«Kazinform» агентлиги Қозоғистонда халқаро мақомга эга бўлган биринчи етакчи давлат ахборот агентлигидир. У 100 йилдан ортиқ вақтдан бери қозоқ, рус, инглиз, хитой ва ўзбек тилларида маълумот узатиб келади. Ахборот агентлигининг мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз мухбирлари мавжуд. Агентликнинг халқаро тармоғи дунёнинг 11 давлатида мавжуд. У кунига 1000 тагача контент ишлаб чиқаради.

«Agenzia Nova» – Болқон, Яқин Шарқ ва Африка бўйича италян тилидаги энг йирик маълумот манбаи ҳамда халқаро сиёсий ва иқтисодий янгиликлар учун етакчи Италия ахборот агентлиги. Агентликнинг штаб-квартираси Римда жойлашган. Янгиликлар тўплами ҳар куни 500 дан ортиқ хабарларни ўз ичига олади.

Сўнгги хабарлар