Африканинг беш мамлакати 10 та энг тез ривожланаётган иқтисодиёт рўйхатига киради

None
Фото: ЎзА
ASTANA. Kazinform - Африканинг аксарият мамлакатлари 2022 йил ЯИМ барқарор ўсишини намойиш қилди ва яқин йилларда бу жадаллик, тахминан, 4 фоиз атрофида сақланади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Қитъанинг беш мамлакати эса дунёнинг 10 та энг тез ривожланаётган иқтисодиёти рўйхатидан жой олади, дейилган «Росконгресс» эълон қилган «Африка иқтисодиёти: яширин салоҳият ва аниқ ўсиш» мавзусидаги ҳисоботда.

«РИА Новости» ёзишича, ҳисоботда «Африкадаги 54 мамлакатнинг 53 таси 2022 йил ЯИМ ўсишини қайд этган, ўсиш барқарорлиги қитъанинг барча бешта минтақасида сақланиб қолади. Ўртача ўсиш 2023 ва 2024 йилларда, тахминан, 4 фоиз бўлади», – дея таъкидланган.

Қитъанинг энг йирик иқтисодиёти Нигерия, ЖАР ва Мисрга тегишли. Шу билан бирга, ўсиш суръати нуқтаи назаридан, иқтисодиёти кўлами унчалик йирик бўлмаган мамлакатлар тезроқ ривожланади. Яқин йилларда айнан шундай давлатлар минтақани ҳаракатлантирадиган асосий кучга айланади.

Масалан, Африка тараққиёт банки прогнозига кўра, 2023-2024 йилларда қитъанинг беш мамлакати – Руанда, Кот-д'Ивуар, Бенин, Эфиопия ва Танзания иқтисодий етакчиликни қўлга олади. Иқтисодий ўсишни ўртача 5,5 фоиздан оширадиган бу юртлар дунёнинг 10 та энг тез ривожланаётган иқтисодиёти мақомини қайтариб олади. Африканинг яна бир неча мамлакати – Конго Демократик Республикаси, Гамбия, Мозамбик, Нигер, Сенегал ва Тогода ҳам 2023-2024 йиллар 5,5 фоизлик ўсиш қайд этилиши башорат қилинмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram