Африка шохида сув тошқинлари оқибатида 270 киши ҳалок бўлди

Африка шохида сув тошқинлари оқибатида 270 киши ҳалок бўлди
Фото: pexels.com

Африка шохида тўхтовсиз ёғаётган ёмғир сув тошқинига айланиб, 270 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди, 900 дан ортиқ одам уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги Ривожланиш бўйича ҳукуматлараро ташкилот /ICPAC/ ҳузуридаги Иқлим прогнозлари ва иқлим маълумотларини қўллаш марказига таяниб маълум қилди, деб деб хабар беради Kazinform.

Баёнотда, Эфиопия, Кения ва Сомалининг ноқулай об-ҳаводан жабр кўргани қайд этилган. Охирги икки давлатда эса ёмғирлар бир ойдан бери тўхтамаяпти.

“Африка шохи ҳозирда Эль-Ниньо сабаб бўлган ёғингарчилик ва сув тошқинларидан азият чекмоқда. Бу ҳолат одамлар ва ҳайвонларнинг нобуд бўлишига ҳамда Сомали, Кения ва Эфиопиядан одамларнинг оммавий кўчирилишига олиб келди”, – деди ICPAC.

Маҳаллий ҳукумат об-ҳаво туфайли Сомалида 100, Кенияда 120 ва Эфиопияда 46 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Сомали аҳоли энг кўп кўчиб кетган ҳудуд ҳисобланади. У ерда 700 минг киши уйини ташлаб кетган. Кенияда 136 000, Эфиопияда 50 000 киши қочишга мажбур бўлди.

ICPAC ҳисоб-китобларига кўра, Сомалида 1,5 миллиондан ортиқ, Кенияда 950 мингдан ортиқ ва Эфиопияда 101 мингдан ортиқ киши тошқиндан зарар кўрган.

Сўнгги хабарлар
telegram