Африка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш Қозоғистон ташқи сиёсатидаги асосий йўналишлардан бири – Тоқаев

ASTANA. Kazinform – Африка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш Қозоғистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Конго Республикаси Президенти Дени Сассо-Нгессо билан Ақордада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

Конго
Фото: Ақорда

“Аввало, таклифимни қабул қилиб, Қозоғистонга расмий ташриф билан келгани учун Президент Сассу-Нгессога самимий миннатдорлик билдираман. Ҳурматли меҳмонлар, юртимизга хуш келибсиз. Бу ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга замин яратади. Қитъалараро алоқани янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Биз бир қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар олиб бордик. Бу мазмунли учрашув бўлди. Ҳозирда Африка давлатларининг халқаро сиёсат ва жаҳон иқтисодиётидаги роли ортиб бормоқда. Бу давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш Қозоғистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир”, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Конго бир-биридан узоқ эканини таъкидлади.

“Шунга қарамай, биз яқин муносабатларга тайёрмиз. Биз Конго Республикасининг ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу йил Астана ва Браззавиль ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Бу даврда дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликка асосланган муносабатларимиз янада мустаҳкамланди. Уни янги суръатда кучайтириш имконияти мавжуд. Бу масалани Президент билан муҳокама қилиб, муҳим келишувларга эришдик. Буларнинг барчаси сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни жонлантиришга хизмат қилмоқда”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар