17:30, 23 Январь 2023 | GMT +5
Афғонистонлик талаба қизларнинг Қозоғистонда таълим олиши масаласи кўриб чиқилмоқда – ҚР ТИВ
ASTANА. Кazinform – Афғонистонлик талаба қизларнинг Қозоғистонда таълим олиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Бугун мазкур вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида афғон аёлларининг мамлакатда таълим олиши учун ажратилган квота ҳақида савол берилди.
«Бир неча юз афғон қизлари Европа Иттифоқи кўмагида Қозоғистонда таҳсил олаётган эди. Маълум ҳолатлар туфайли, бу дастур вақтинчалик тўхтатилган эди. Энди улар ўша дастурни қайта ишга туширишга ҳаракат қилишяпти», — деди Айбек Смадияров.
Шу муносабат билан қанча қиз ва аёллар ўқиши, қанча грант ажратилиши ва қаерда бўлиши ҳақида кейинроқ маълумот беришини айтди.
Аввал хабар қилинганидек, ўтган йили Афғонистондаги ҳукмрон «Толибон» ҳаракати афғон аёллари олий ўқув муассасаларида ўқий олмаслигини эълон қилган эди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов