Афғонистонлик қочқинлар АҚШ ва Канада визаларини кутмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Албанияда минглаб афғонистонлик қочқинлар АҚШ ва Канада визаларини кутмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Улар ўтган йилнинг август ойидан бери Афғонистонда назорат ўрнатган Толибон таъқибидан қутулиш учун беш ой аввал ватанларини тарк этган.

Ўтган йилнинг август ойида Албанияга 2400 га яқин афғон келган. Улар Америка ва Канада визаларини кутишмоқда. 300 га яқин кишига визалар тақдим этилиб, учишларига рухсат берилди. Қолганлари кутишмоқда.

Бироқ, ҳаммаси виза олишига кафолат йўқ. АҚШ ҳукумати ҳеч қандай мажбуриятларни олмаган. Расмий равишда Американинг 12 нотижорат ташкилоти ўз ватанларини ташлаб кетган афғонларни Албанияга жойлаштиришга ҳомийлик қилмоқда.

Албания, Косово, Шимолий Македония ва Канада АҚШ ҳукуматининг Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг АҚШ томонидан эвакуация қилинган афғон қочқинларига бошпана бериш ҳақидаги чақириғига жавоб берган давлатлар қаторида эди.

Сўнгги хабарлар