Афғонистондаги зилзиладан қозоғистонлик дипломатлар жабрланмаган
“Ушбу оғир дамда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамда бутун афғон халқига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз. Жароҳат олган барча афғон фуқароларига тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламиз. Шу муносабат билан Қозоғистон томони афғон халқига зарур шошилинч ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қиламиз”, - деди Айбек Смадияров ТИВда бўлиб ўтган брифингда.
Унга кўра, қозоғистонлик дипломатлар жабрланмаган.
- Дипломатларимиз жабрланмаган. Элчихона пойтахтда жойлашган, у ерда ҳеч қандай ер силкинишлари кузатилмаган. Ҳалок бўлган ёки жабрланган Қозоғистон фуқаролари ҳақида бизга маълумот келиб тушмаган. Ҳеч қандай сўровлар келмади. Агар бирон бир сўровлар бўлса, биз дарҳол хабар берамиз”, - дея қўшимча қилди ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ғарбида кучли зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Афғонистондаги зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлди.