Афғонистонда яна бир кучли зилзила содир бўлди

Зилзила
Фото: Видеодан кадр

6,3 магнитудали учинчи кучли зилзила Афғонистоннинг Ҳирот провинциясида содир бўлди. Ўнлаб қурбонлар бор, дея хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Афғонистон шимоли-ғарбидаги Ҳирот провинциясида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Кейин иккита паст магнитудали зилзила содир бўлди.

Миллий фавқулодда вазиятлар расмийлари зилзила ўчоғи яқинида етказилган зарар кўламини баҳолашда давом этаётганини айтишди.

Бу Ҳирот провинциясида сўнгги пайтларда содир бўлган учинчи зилзиладир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 7 октябрдаги зилзилалар 1400 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

11 октябрь куни содир бўлган яна бир зилзила камида бир кишининг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар яраланди.

Биринчи зилзиладан бери провинциянинг кўплаб аҳолиси уйга қайтишдан қўрқиб, чодирларда ухлашмоқда.

 

Сўнгги хабарлар