19:29, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
Афғонистонда Россия элчихонасининг 2 ходими ҳалок бўлди
МОSKVA. ТАSS – Кazinform – Душанба куни Россия элчихонаси яқинида содир этилган теракт оқибатида Россиянинг Кобулдаги дипломатик миссиясининг икки ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
«5 сентябр куни Кобул вақти билан соат 10:50да номаълум террорчи Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси консуллик бўлими кириш эшиги олдида портловчи мосламани ишга туширди. Ҳужум натижасида дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган. Афғонистон фуқаролари ҳам яраланган», — дейишди душанба куни вазирликдан.
Фото: таss.ru