Афғонистонда кўчки оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Афғонистон шарқидаги Нуристон провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Etilaatroz маълум қилди.

Ауғанстан
Фото: Etilaatroz

Воқеа 19 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Фалокатга узоқ вақт давомида ёғган қор сабаб бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 25 га яқин уй яшашга яроқсиз ҳолатга келиб қолган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар