Aфғонистонда иккита йўл-транспорт ҳодисасида 52 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Aфғонистоннинг Газни провинциясида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисасида камида 52 киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий матбуотга кўра, воқеа 18 декабрга ўтар кечаси Шаҳбоз ва Нани туманларида содир бўлган, деб ёзади UzA агентлиги.
Ғазни провинциясидаги соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳар икки бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлардан ташқари, яна 76 киши жароҳатланган.
Aйни вақтда мамлакат муваққат ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, тегишли муассасаларга ҳалокат сабабларини имкон қадар тезроқ аниқлашни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг қочқинлар ишлари бўйича вазири Халил ур-Раҳмон Ҳаққоний Кобулдаги масжид олдидаги терактда ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.