Афғонистонда ҳалокатга учраган самолётда тўрт киши омон қолди
ASTANА. КAZINFORM — Дастлабки маълумотларга кўра, Афғонистонда радарлардан ғойиб бўлган Falcon 10 самолёти бортида бўлган тўрт киши тирик, яна икки нафари ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда, деб хабар беради TASS ахборот агентлиги.

“Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, маҳаллий қидирув-қутқарув хизмати Falcon 10 самолётини топди. Самолёт бортидаги олти кишидан тўрт нафари тирик (улар турли тан жароҳатлари олган), икки кишининг тақдирига ойдинлик киритилмоқда”, — дейилади идора хабарида.
“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган ҳукумат қошидаги Транспорт ва авиация вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади.
“Қидирув-қутқарув гуруҳи кеча, 20 январь куни радарлардан ғойиб бўлган самолётни топди, учувчи билан бирга тўрт киши тирик”, — дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, омон қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.