Афғонистон жанубидаги сув тошқини оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

KABUL. SINHUA-Кazinform - Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Sinhua агентлигига таяниб хабар беради.
None
None

Вилоят маъмуриятининг пайшанба куни хабар беришича, сув тошқини Спин-Болдак, Зари ва Арғандаб туманларида содир бўлган. Ўнлаб уйлар вайронага айланган. Ҳукумат жабрланганларни эвакуация қилиш ва гуманитар юкларни етказиб бериш учун фалокат ҳудудларига вертолётлар жўнатди.

Охирги ҳафтада Нангарҳор, Панжшир ва Тахор вилоятларида ҳам сув тошқинлари содир бўлиб, моддий зарар кўрди.

Фото: english.news.sn

Сўнгги хабарлар