08:40, 17 Июль 2024 | GMT +5
Афғонистон шарқида кучли ёмғирлар оқибатида 40 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Афғонистон шарқида кучли ёмғирлар оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, 350 га яқин киши жабрланди, дея хабар беради Kazinform The Associated Pressга таяниб.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Шарафат Замон Амар душанба кунги шторм оқибатида 40 киши ҳалок бўлганини ва 347 киши Жалолобод ва унга яқин туманлардан Нангарҳордаги вилоят касалхонасига олиб кетилганини тасдиқлади.
Вафот этганлар орасида бир оиланинг беш аъзоси ҳам бор, деди вилоят матбуот котиби Седикуллоҳ Курейиши. Улар уйнинг томи қулаши оқибатида ҳалок бўлган.
Нангарҳор вилоятида 400 га яқин уй вайрон бўлган. Кўпгина ҳудудларда электр энергияси узилган. Жалолобод шаҳрида алоқа чекланган. Ҳозирча етказилган зарарни ҳисоблаш ишлар давом эттириляпти.