Афғонистон Россия ҳудудларига меҳнат муҳожирларини юборишни режалаштирмоқда

Афганистан планирует направить трудовых мигрантов в регионы России
Фото: «Бахтар» АА

ASTANA. Kazinform – Афғонистон Чеченистон ва Татаристонга меҳнат муҳожирларини жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистон ОАВ вакилларига Афғонистон Ислом Амирлиги меҳнат ва ижтимоий алоқалар вазири вазифасини бажарувчи Абдул Умарий Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш якунларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Афғонистоннинг “Бахтар” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Абдул Умарий ўз ташрифини муваффақиятли ва ютуқларга бой бўлган деб атади ва форум доирасида турли давлатларнинг расмий вакиллари билан афғон ишчиларини иш билан таъминлаш бўйича музокаралар олиб борганини маълум қилди.

“Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи Россия меҳнат вазири билан суҳбатлашди ва афғон ишчиларининг қишлоқ хўжалигида, хусусан, Чеченистон ва Татаристонда бандлигини таъминлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилди”, – дейилади агентлик сайтида.

Худди шу масала Доғистон ва бошқа бир қатор давлатлар – Туркманистон ва Уммон вакиллари билан ҳам муҳокама қилинди. Афғонистон фуқароларини иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Сўнгги хабарлар