АЭС қуриш бўйича референдумда 30 давлатдан кузатувчилар иштирок этади

ASTANА. Кazinform - АЭС қуриш бўйича референдумни 30 давлатдан келган кузатувчилар кузатиб боради. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси котиби Мухтар Ерман маълум қилди.

референдум
Коллаж: Kazinform / Canva

“Жорий йил 3 сентябрда қабул қилинган қарорга асосан, аккредитация 2024 йил 30 сентябрь куни Астана вақти билан соат 18:00да якунланди. Шундай қилиб, жами 177 нафар иштирокчи расман рўйхатга олинди. 30 та хорижий давлат ва 4 та халқаро ташкилот вакиллари бор. Ташқи ишлар вазирлиги 5 та йирик халқаро ташкилотга, жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашига таклифномалар жўнатди, — деди у.

Унинг таъкидлашича, ЕХҲТдан кузатувчилар бўлмайди. Негаки, ташкилотнинг келгуси ойлар учун режалаштирилган сайловлар билан боғлиқ кўплаб тадбирлари бор. Шунинг учун мамлакатга миссия юбора олмайди.

“Ҳозирги кунда овоз бериш жараёнини кузатишда қатнашадиган халқаро ташкилотлар қаторида МДҲ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш мавжуд. Умуман олганда, республика референдумида 30 та хорижий давлат вакиллари иштирок этади. Улар орасида 4 та марказий сайлов органи раисларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар: Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панахов, Беларусь Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенко, Тожикистон Марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзода, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев, - деди Мухтар Ерман.

Сўнгги хабарлар