АЭС қурилиши бўйича тадқиқотлар йил охиригача давом этади – ҚР Энергетика вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши жиҳатларини ўрганиш камида йил охиригача давом этади. Бу ҳақда энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Яқинда айтдимки, бу кўпроқ вақт олади. Иш камида йил охиригача давом этади», - деди Болат Ақшолақов.

Журналистлар, шунингдек, вазирдан иш сафари чоғида Туркияда қурилаётган атом электр станциясини ўрганиш бўйича батафсил маълумот беришни сўради.

«Эҳтимол, станцияни ўрганиш қийин бўлар, бу станция ҳозирча мавжуд эмас – у қурилмоқда. Бизнинг мақсадимиз, умуман олганда, ушбу лойиҳанинг қанчалик кенг кўламли эканлигини ва унга яқин жойда нимани ишлаб чиқиш мумкинлигини, яъни қурилаётган объект мисолида визуал кўриш эди», — деди Болат Ақшолақов.

«Лойиҳа «Росатом» иштирокида амалга оширилмоқда, бироқ шу ўринда шуни айтмоқчиманки, худди шу маҳаллийлаштириш, турдош тармоқларни бундай йирик қурилиш лойиҳалари билан ривожлантириш маҳаллий таркибни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. - дея қўшимча қилди Энергетика вазирлиги раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар
telegram