АЭС қуриладиган жойни аниқладик – Қозоғистон Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон атом электр станцияси қуриладиган жойни аниқлади. Бу ҳақда ҚР ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-ялпи мажлисида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришнинг энг муҳим омилларидан бири бу атом энергиясидан фойдаланишдир. Қолаверса, қайта тикланувчи энергия манбаларининг беқарорлиги ва газ ишлаб чиқариш чекланган шароитда жаҳон атом энергетикаси узлуксиз база ишлаб чиқаришнинг ягона манбаи бўлиб қолади», - деди Президент.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон атом энергетикасини ривожлантиришда қатор реал устувор йўналишларга эга.

Европа Иттифоқи ядровий энергияни яшил технологиялар рўйхатига қўшди.

«Мамлакатимиз табиий уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. У ядровий ёқилғи компонентларини ўз-ўзидан ишлаб чиқариш ва уранни бойитиш имкониятига эга. Ҳозирда биз АЭС жойлашувини аниқладик ва потенциал етказиб берувчилар технологиясини ўрганмоқдамиз», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақовнинг айтишича, АЭС Балқаш кўли атрофида қурилади.

«Биз ҳудуд бўйича идоралараро комиссия ўтказдик. У Балхаш кўли яқинида бўлади. Аниқроғи, Алмати вилоятидаги Улкен қишлоғи атрофида. Аниқ координаталари кейинроқ аниқланади», - деди Болат Ақшолақов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар