АЭС бўйича референдум натижалари эълон қилинди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Марказий референдум комиссияси республика референдуми натижаларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги комиссия матбуот хизматига таяниб.
Олинган маълумотларга кўра, референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг умумий сони 12 миллион 284 минг 487 кишини ташкил қилди.
Овоз беришда иштирок этган фуқаролар сони 7 миллион 820 минг 204 нафарни ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 63,66 фоизини ташкил этди.
Референдумга қўйилган масалани ижобий ҳал этиш учун овоз берган фуқаролар сони 5 миллион 561 минг 937 нафар ёки 71,12 фоизни ташкил этди.
- Шундай қилиб, референдум ўтган деб ҳисобланади. Референдумга қўйилган масала юзасидан ижобий қарор қабул қилинди, - дея хулоса қилди Марказий Қўмита.
2024 йил 6 октабрда Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича умумхалқ овоз бериш бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси фуқаролари мамлакатга атом энергияси керакми ёки йўқлигини ҳал қилди. Референдум Қозоғистонда атом энергетикасининг келажаги ҳақидаги узоқ давом этган мунозарада якуний сўз бўлди. Мамлакат тарихидаги ушбу муҳим кун қандай ўтгани ҳақида Кazinform агентлиги мухбири материалида.