Аёллар вагонлари яна учта йўналишда хизмат кўрсатади

ASTANA. Kazinform – «Қозоғистон темир йўллари» миллий компанияси аёллар вагонлари яна учта йўналиш бўйлаб ҳаракатланишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Аёллар вагонларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан «Йўловчи ташиш» акциядорлик жамияти транспорт ҳаракати географиясини кенгайтиришда давом этяпти. Вагонлар №3/4 «Астана – Алмати», №33/34 «Алмати – Ақтўбе» ва №71/72 «Астана – Чимкент» йўналишидаги учта поезднинг бир қисми бўлади», - деб ёзади компания.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат 2021 йилда пилот режимда жорий этилган.

Аёллар вагонларида ҳаракатланиш қулайлигини биринчи бўлиб 77/78-сонли «Алмати – Манғистау» ва 351/352-сонли «Алмати – Ўскемен» поездлари йўловчилари қадрлашди.

2022 йил февраль ойидан бошлаб компания аёллар вагонлари сонини оширди. У №37/38 «Манғистау - Семей», № 47/48 «Астана - Атирау» ва № 45/46 «Павлодар - Туркистон» поездлари таркибида ҳаракатлана бошлади.

Сўнгги хабарлар