Адолатли Қозоғистонда ҳар бир фуқаро ҳар томонлама ривожланиш имкониятига эга бўлади – Тоқаев

Адолатли Қозоғистонда ҳар бир фуқаро ҳар томонлама ривожланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Digital Bridge 2023» халқаро технология форумида маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Адолатли Қозоғистонда ҳар бир фуқаро ҳар томонлама ривожланиш имкониятига эга бўлади – Тоқаев
Фото: Akorda.kz

“Ҳозир биз сиёсий тизимни тубдан модернизация қилмоқдамиз. Биз билим ва янги технологияларга асосланган иқтисодиёт қуришни бошладик. Адолатли Қозоғистонда ҳар бир фуқаро ҳар томонлама ривожланиш имкониятига эга бўлади. Одамлар фаровонлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Рақамли номадтарлар, яъни кучли ІТ мутахассислари Қозоғистонга келиб ишлашлари учун энг қулай шароитларни яратамиз. Биз инновацион тадбиркорлик ва ижодий саноатни ривожлантирамиз. Умуман олганда, глобал технологик инқилоб барча мамлакатлар фаровонлигига, одамларнинг ривожланган ва адолатли дунёда яшашига хизмат қилиши керак”, – деди ҚР Президенти.

Сўнгги хабарлар