“Адабий Осиё – 2023” танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида қозоғистонлик ёзувчи ва таржимон Бақитқожа Рустемов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб хабар беради.

Суҳбат чоғида ўзбек ва қозоқ адиблари ўртасидаги жадал ривожланаётган адабий алоқалар, дўстона муносабатлар ҳақида сўз борди.

Учрашувда Бақитқожа Рустемов Марказий Осиё давлатлари вакиллари ўртасида ўтказилган “Адабий Осиё – 2023” танлови ғолибларига кўкрак нишони ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда қардош халқлар тилларида шеърлар ўқилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида
Фото: ЎзА

 

Сўнгги хабарлар
telegram